Журнал Ҳаракат №1 (40) 2003. Инсон хукуклари
Нурмухаммад Азизов - Конун кучлими, хокимми?
Бу вокеа Андижон вилояти, Бўз тумани, «Алишер Навоий» жамоа хўжалигининг (хозирги номи - ширкат хўжалиги) 3-бригадасида бўлди. Бу жамоа хўжалигида 3 фермер хўжалиги бор. «Хўжаликда хўжалик» иборасидан кулишни кейинга колдириб, масаланинг мохиятига ўтайлик.

Айтилаётган хўжаликлар куйидалар:

1. «Муйдинов Тожиддин» фермер хўжалиги 1993 йил ташкил топган, 9 гектар ери бор, сўнгги йили давлатга 10 тонна бугдой, 28 тонна сут топширган.

2. «Давлат» фермер хўжалиги 1994 йил ташкил бўлган, 10 тонна бугдой, 10 тонна пахта, 5 тоннаю 600 литр сут топширган.

3. «Сайёд» фермер хўжалиги 1994 йил ташкил топган, 10 гектар ери бор. Давлатга 10 тонна бугдой, 13 тонна пахта топширган. 2 гектар ердаги бедани ширкат хўжалиги беш марта ўриб олган.

Бу маълумотларни Бўз туман Статистика бошкармасидан олдик.

Бўз туман хокимлигининг 1995 йил май ойдаги 171«к» сонли карори билан бу 3 фермер хўжалиги фаолияти тўхтатилган. 1995 йил кузда фермерлар ўзлари етиштирган хосилни йигиб териб, шартномадаги режани ортиги билан бажариб, давлатга топширгандан кейин, шартнома асосида узок муддатга фермерларга берилган ер улардан олиб кўйилган. Вахолангки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19 моддасига асосан фукароларнинг Конституция ва конунларда мустахкамлаб кўйилган хукук ва эркинликлари дахлсиздир. Суд карорисиз, хеч ким уларни махрум этишга ёки уларни чеклаб кўйишга хеч ким хакли эмас. Демак, Бўз туман хокими конунга хилоф равишда карор чикарган. Устига-устак карор нусхасини фермерларга бермаган.

Фермерлар 2000 йил октябрь ойидагина архивдан хокимликни 171«к» сонли карорини олиб, у билан танишиб чикишга эришдилар ва унинг асоссиз эканлигини фаркига боргач, хўжалик судига ариза билан мурожаат килдилар.

2001йил 15 март куни ариза билан танишиб чиккан хўжалик суди кўрилаётган иш юзасидан фермерлар фойдасига карор чикарди. Бу карордан норози бўлган Бўз туман хокими вилоят хўжалик судига апелляция шикояти ёзди. Иккинчи марта бўлган суд хокимнинг шикоятини асоссиз деб топди ва аввалги суд карорини ўз кучида колидирди.

Бундан хам норози бўлган Бўз туман хокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Судига кассацион шикоят аризаси ёзди. 2001 йил 20 ноябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди хам Бўз тумани хокимининг шикоятини асоссиз деб топди ва «Фермерларнинг аризаси каноатлантирилсин», деб карор килди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик Судининг Бўз туман хокимлигига юборган суд карори нусхасида шундай жумлалар бор: «Карор мухокама килинмасин, шикоятга ўрин йўк». 2001 йил 18 декабрда Бўз тумани хокими Олий Хўжалик Судининг кароридаги бу сўзларга усталик билан чап бериб, «Бу уч фермер хўжаликка ерни узок муддатга ижарага бериш масаласи «Алишер Навоий» ширкат хўжалиги умумий йигилиши хукмига хавола килинсин», деб карор чикарди.

Эътибор берилса, шу жойда бир мантиксиз холат кузатилади. Ширкат хўжалиги фермерлар билан тузилган аввалги шартномани бекор килмасдан, фермерларга ерни бериш ёки бермасликка карор килиш хукукига эга эмас.

Шундай бўлса хам, «Алишер Навоий» ширкат хўжалигининг 2001 йил 27 декабрдаги умумий йигилиши «алохида тайёргарилик» билан ўтказилди. Кўштирнок ичидаги «алохида тайёргарлик» дейишимизнинг сабаби - ширкат хўжалиги аъзоларининг кўпчилиги йигилишдан аввал ерни фермерларга беришга тарафдор бўлишган. Лекин, йигилишда аввалдан тайёрланган тахбарлар шундай гаплар айтишдики, аъзолардан биронтасининг хам уларга эътироз билдиришга хадди сигмади.

Натижада, рахбарлар умумий йигилиш карорини ўзлари хохлаган шаклда чикариб олишди. Яъни, «Алишер Навоий» номли ширкат хўжалиги ўзининг 2001 йил 27 декабрдаги умумий йигилишда кўпчилик овоз билан ерни фермерларга кайтариб бермасликка карор килди ва фермерлар билан аввал тузилган шартномани бекор килишни сўраб, вилоят Хўжалик судига ариза бериладиган бўлди.

Ана юкоридаги айтилган мантиксизликнинг давоми. «Алишер Навоий» ширкат хўжалиги умумий йигилишининг 2001 йил 27 декабрдаги карори, худди Бўз туман хокимлигининг 171«к» сонли карори каби, ширкат хўжалиги билан фермерлар ўртасида тузилган шартнома хали суд томонидан бекор килинмаган эканми, конунга хилофдир.

Кейинрок вилоят хўжалик суди ширкат хўжалиги аризасини, хужжатлар асоссиз бўлгани сабабли, рад килди.

Туман хокими ва ширкат хўжалиги раиси умумий йигилиш кароридан норози бўлган фермерларга каттик даг-дага килиб, «хали сизларга биз билан судлашиш кандайлигини кўрсатиб кўйамиз», дейишди. Натижада, йил бўйи мехнат килиб, давлатга 30 тонна бугдой, 21 тонна пахта, 33 тоннадан ортик сут махсулотлари топшириб, эвазига бир сўм хам ололмаган бечора ва содда фермерлар, рахбарларнинг тахликали дўк-пўписаларидан кейин, худди бир катта жиноят килиб, жавобгарликка тортилишини кутаётган химоясиз одамлардек бўлиб колишди.

Ўтган 5-6 йил мобайнида бу уч фермер ўз хак-хукукларини талашиб бормаган давлат махкама идорлари колмади. Идорама-идора, судма-суд юрабериб, бор бутирни сарфлашиб бўлди. Уларга карата: ўйнашмагин арбоб билан арбоб урар хар боб билан, дегувчилар хам бўлди.

Айникса, кейинги йиллардаги йўкчилик хамма каби уларнинг хам жонидан ўтиб кетди. Оилада етишмовчилик кўпайган сари муаммо хам кўпаяверади. Натижада ора кунда уйда жанжал. Хотиржамлиги бўлмаган уйда хаётнинг хам кизиги бўлмас экан. Хакикат учун шунча курашиб, окибатда маглубиятга учраган ва хар-хил даштномлардан аламзада бўлган фермерлардан бири шундай хат ёзиб колдирди: «Мен, Собиров Содикжон, бу васиятномани оила аъзоларимга колдиряпман. Туман хокими хамда ш/х раисини конунга хилоф ишларидан ва адолатсизликларидан норози бўлиб, ўз жонимга касд килдим. Улар конун олдида жавоб беришсин. 2002 йил 6 январь». Содиков Собиржон 1933 йилда тугилган эди.

Давлат конунларини оёк ости килаётган рахбарларнинг хатти-харакатидан, судларнинг ижроси йўклигидан норози бўлиб, юртимиздаги адолатсизликка ва инсон хукукларининг камситилишига исён килиб, инсон ўз жонига касд килди, яъни ўзини осиб ўлдирди. Одатда, мархумларни сўнгги тилаклари биз тириклар томонидан бажарилиши лозим эди. Мархумни сўнгги тилаги: «Улар конун олдида жавоб беришсин» сўзлари эди.

Минг афсуслар бўлсинки, юртимизнинг амалдаги конунлари жиноятчи рахбарларни елкасини силаб кўйишдан нарига ўтмаяпти. Мархумнинг ер ва хакларини бермасдан, оиласини ночор ахволда колдириб, ўзлари курорту санаторийларда дам олаётган рахбарларнинг мурдани кафанини ўгирлаб ва уни сотиб тирикчилик килаётган одамдан нима фарклари бор?...

Бу вокеаларлан кейин Бўз туман прокурори Бўз туман хокимлигининг 2001 йил 18 декабрдаги карорини хамда «Алишер Навоий» ширкат хўжалиги умумий йигилишининг 2001 йил 27 декабрдаги карорини бекор килишни сўраб, туманлараро Асака фукаролик судига даъво аризасини киритди. 2002 йил 5 ноябрда даъво каноатлантирилди.

Эътиборли жихати шундаки, шу иш юзасидан ўтказилган суд мажлисларига, бир неча марта чакиртирилишларига карамасдан, на Бўз туман хокимлигидан на «Алишер Навоий» ширкат хўжалигидан биронта хам вакил катнашди. Суд амалдаги конунларга кўра, сиртдан хал килув карори чикарди.

Давлат конунларини менсимасликка одат килган Буз туман хокими судни хал килув кароридан норози бўлиб, яна юкоридаги Асака судига шикоят аризасини ёзди. Бу шикоят аризасини кўриб чикиш учун 2002 йил 26 ноябрь ва 27 декабрь кунлари даъвогар ва жавобгарлар суд мажлисига чакиртирилди, даъвогарлар келди, Бўз туман хокимлигининг вакили яна келмади. Суд жавобгарнинг шикоят аризасини кўриб чикиб, уни каноатлантирмасликка ажрим чикарди. Яъни хоким яна ютказди.

Бу можаролар хакида Ўзбекистон телевидениесида кўрсатувлар бўлди, адолат карор топганлиги тантана билан эълон килинди. Бу вокеалар «Кишлок хакикати» хамда «Инсон ва конун» газеталари сахифасида тўрт марта ёритилди.

Аммо, баланд парвоз гапларнинг каммаси когозларда ётибди, амалда эса хеч нарса ўзгаргани йўк. Фермерлар хануз ерсиз ва ишсиз. Бор бутидан ажраган одамлар кўлларида даста-даста хужжатлар билан давлат махкамаларида сарсон бўлиб юришибди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22-моддасида Ўзбекистон Республикаси ўз худудида хам унинг ташкарисида хам ўз фукароларини хукукий химоя килиш ва уларга хомийлик килишни кафолатлайди. 43-моддасида эса «Давлат фукароларнинг Конституция ва конунларда мустахкамланган хукуклари ва эркинликларини таъминлайди» дейилган. Шу жойда хакли савол тугилади. Давлат конунлари билан мустахкамланган фукароларнинг хак-хукуклари нега рахбарлар томонидан бузиляпти? Нега жиноятчи рахбарлар конун олдида жавоб беришмайди? Ўзбекистон конунларини хаётга тадбик этилишини назорат киладиган давлат органлари нега жим?

Бўз тумани хокими Ўринбоев Жўрабой ва «Алишер Навоий” ширкт хўжалигининг раиси Солиев Иномжонлар качон конун олдида жавоб берадилар?

Ўзбекистонда бу ахвол качонгача давом этади?