Журнал Ҳаракат №3 (42) 2003. «Бирлик»нинг 6-Курултойи
(«Бирлик» халк харакати 6-Курултойининг Баёноти) - Ташки сиёсатга доир таклифлар.
6 май 2003 йил
Тошкент шахри



Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чикиб дунёнинг хамма мамлакатлари билан тенг хукукли хамкорликка асосланган муносабатлар ўрнатиши лозим. Бу йўналишдаги мухим вазифалардан бири охирги юз йилликдаги жараёнлар туфайли якин хамкорларимизга айланган МДХ давлатлари, биринчи навбатда Россия Федерацияси билан янги шароитга мос алокаларни чукурлаштиришдир.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон хукумати бу куннинг талабларидан келиб чикиб куйидаги икки йўналишга асосий эътиборини каратиши лозим деб хисоблаймиз.

I. Геополитик сиёсат. «Бирлик» Халк Харакати Ўзбекистон хукуматиниг демократик мамлакатларга, хусусан АКШга якинлашиш ва антитеррористик коалиция билан бирга бўлиш сиёсатини маъкуллайди. Демократик давлатлар билан якиндан алока килиш ва уларнинг структураларига интеграция бўлиш сиёсати Ўзбекистонни хам демократия томон судрашига хеч шубха йўк. Ўзбекистон хукумати хам демократия тарафга юришда карорли эканлигини якколлрок кўрсатган сари интеграцион жараёнлар янада тезлашади.

АКШ бошчилигидаги коалициянинг Ирок халкини диктатура панжасидан озод килиши дунёда янги геополитик мухит яратди. Дунёнинг буюк мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янги мувозанат нуктасига келди. Энди БМТ ва унинг Хавсизлик Кенгаши каби структураларида янги мувозанатга мос келадиган катта ўзгаришлар бўлиши кутилмокда.

Ўзбекистон хукумати мамлакат ва миллат манфаатларининг келажагини ўйлаган холда бу ўзгаришлардан халкаро майдонда ўз нуфузини ошириш учун фойдаланиши керак. Ўтган йили АКШ билан тузилган стратегик хамкорлик хусусидаги Шартномаси хам бу борада ижобий рол ўйнаши мукаррар.

Фикримизча, БМТ доирасида бўладиган ўзгаришларнинг асосида Хавфсизлик Кенгашининг сони ва функцияларининг ўзгариши ётса керак. Ўзбекистон хукумати Марказий Осиё давлатлари хамда стратегик хамкори АКШ билан биргаликда Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари сонини Япония, Туркия, Германия Федератив Республикаси, Миср, Индонезия, Аргентина ёки Бразилия ва ўз минтакасининг энг нуфузли давлати бўлмиш Ўзбекистонинг ўзи хисобига ошириш масаласи устида ишлаши керак.

II. Минтакавий сиёсат. Минг афсуски, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги хамма кўшни давлатлари билан муносабатлари коникарсиз ахволдадир. Бунинг асосий сабаби - 5 мамлакатдаги демократик жараёнларнинг тезлиги бир хил эмаслиги. Лекин шу шароитда хам ўзаро муносабатларни чукурлаштириш учун имкониятлар етарлича бор. Улардан фойдаланиш хукуматнинг хам мухолифатнинг хам зиммасидадир

Хозир кўриниб туриптики, Маркзий Осиёда якин йилларда демократиянинг ривожланиши ва баркарорлик Гарбнинг, биринчи навбатда АКШнинг ёрдами билан бўлади. Аммо, узокрок келажакка караганимизда, бу ёрдам етарсиз бўлиб колишини назарда тутишимиз лозим.

«Бирлик» Халк Харакати узок муддатли баркарорлик Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги интеграцион жараёнларни чукурлаштириб бориб, охир-окибат Европа Бирлиги тусидаги Марказий Осиё Бирлигини шакллантириш билан боглик, деб хисоблайди. Ўзбекистон бу йўналишдаги жараёнларнинг ташаббусчиси ва етакчиси бўлиши керак.

«Бирлик» бу масалалар бўйича ўз ташаббусларини ўртага кўйиш ва хукуматнинг ташаббусларини кўллаб кувватлашга тайёрдир.