Журнал Ҳаракат №3 (42) 2003. «Бирлик»нинг 6-Курултойи
«Бирлик» харакатини «Бирлик» партиясига айлантириш карори.
Ўзбекистон «Бирлик» Халк Харакати 6-Курултойининг

Ўзбекистон «Бирлик» Халк Харакатини

«Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантириш хакидаги



К А Р О Р И


--------------------------------------------------------------------------------



6 май 2003 йил
Тошкент шахри

«Бирлик» халк харакати мохиятан сиёсий партия сифатида яратилган бўлиб, ўша вактдаги Конституция Коммунистик партиядан бошка сиёсий партиялар тузишга имкон бермагани сабабли, расмиятчилик учун Харакат деб аталган эди. Хозир Ўзбекистон конунларига кўра, факат партия деб номланган сиёсий ташкилотлар ўз вакиллари воситасида хокимият органларини шакллантириш ва давлатни бошкаришда иштирок этолишларини хисобга олиб, Ўзбекистон «Бирлик» Халк Харакатининг 6-Курултойи карор килади:

1. Ўзбекистон «Бирлик Халк Харакати «Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантирилсин.

2. Ўзбекистон конунларида мавжуд сиёсий ташкилотни партияга айлантириш кўзда тутилмагани ва «Бирлик» Халк Харакати Партияси расман Таъсис Курултойида тузилиши лозимлигини назарда тутиб, «Бирлик» Халк Харакати Партиясининг Ташаббус Гурухи тузилсин (таркиби иловада).

3. «Бирлик» Халк Харакати Партияси расмий рўйхатга олинадиган кунга кадар ташкилот ўз фаолиятини Ўзбекистон «Бирлик» Халк Харакати номи остида давом эттираберади. Шу сабабли:

- Харакатнинг Марказий Кенгаши ташкилотнинг 1991 йилдаги расмий статусини тиклаш учун керакли бўлган ишларни Адлия вазирлиги ва лозим бўлган такдирда суд органлари билан давом эттирсин.

- «Мамлакатдаги критик вазиятда хамма демократик кучлар факат бирлашган холда ўз истакалрига етишлари мумкин» деган гоя билан «Бирлик» Халк Харакати ва «Эрк» партияларини «Бирлик» Халк Харакати таркибида бирлаштиришга йўналган жараён давом этиши, Харакат расман Партияга айлангандан кейин бу жараён кайси шаклда давом этиши эса «Бирлик» Халк Харакати Партияси рўйхатга олингунча хал этилиши лозимлиги назарда тутилсин.

Тиллахуджаев Дилшодбек - Ким кимдир? - Who is Who?