Журнал Ҳаракат №4 (43) 2003. «Бирлик» Партиясининг Таъсис қурултойи
«Бирлик» партиясининг Баёноти
Бугун Ўзбекистоннинг сиёсий хаётида мухим вокеа юз берди. Бу «Бирлик» халк харакатининг «Бирлик» Халк Харакати Партиясига айлантирилишидир.

Шу муносабат билан «Бирлик» Халк Харакати Партяси Ўзбекистон халкига ва дунё жамоатчилигига куйидагиларни билдиришни истайди:

1. Мустакил Ўзбекистонни сиёсий мухолифатсиз бошкариш мамлакатни сиёсий-иктисодий халокат ёкасига олиб келди. Демократиянинг йўклиги сиёсий мухолифларга ва мусулмонларга карши оммавий катагонларга йўл очган бўлса, иктисодий ислохотларнинг йўклиги ахолининг асосий кисмини кашшокликка махкум килди, ижтимоий адолат мувозанати бузилди.

«Бирлик» Халк Харакати Партиясининг асосий максади мамлакатни мавжуд бўхрондан олиб чикиш, халкнинг фаровонлигини кескин ошириш, Ўзбекистонни дунёнинг илгор демократик давлатлари каторига олиб чикишдир.

Ахолини мавжуд ахволдан олиб чикиш учун иктисодда чукур ислохотлар ўтказилиши шарт. Аммо, шу нарса маълумки, мамлакатда демократик сиёсий ислохотлар ўтказилиб, конунчилик ва суд тизими ўзгартирилмаса, ижроия тизими бир шахсга эмас, миллатга хизмат килувчи механизмга айлантирилмаса, коррупцияга бархам берилмаса, иктисодий ислохотларнинг самараси бўлмайди.

2. «Бирлик» Халк Харакати Партияси - демократик ташкилот, у «Бирлик» халк харакатининг давомчиси ва меросхўридир. «Бирлик» Халк Харакати Партиси Ўзбекистоннинг СССР панжасидан кутилиб мустакил давлат бўлишида, ўзбек тили давлат тили макомига эришишида, миллий-маданий кдриятларнинг тикланишида асосий рол ўйнаган «Бирлик» халк харакатининг анъаналарини давом эттиради, миллат учун хизмат килишни янги сифат билан давом эттиради.

3. «Бирлик» Халк Харакати Партияси мавжуд хукуматга нисбатан контструктив мухолифатдадир. У айни замонда хокимият билан мулокотда бўлади ва хукумат демократик ислохотлар йўлидан кетишни бошласа, у билан хамкорлик килишга хам тайёр эканлигини билдиради.

4. «Бирлик» Халк Харакати Партияси хамма кўшни мамлакатлар билан дўстона алокалар ўрнатиш, Марказий Осий давлатлари билан интеграцион жараёнларни тезлаштириш, хозирги хукуматнинг бу минтакадаги изоляционизм сиёсатини тубдан ўзгартириш тарафдоридир. У Ўзбекистон ЕХХТ каби ташкилотлар доирасида ўз фаолиятини кучайтириши, ташки сиёсатда АКШ ва бошка демократик давлатлар билан бўладиган алокаларга приоритет бериши, Туркия билан муносабатларни согломлаштириши лозим, деб хисоблайди







Партиянинг Таъсис Курултойида кабул килинди

25 август 2003 йил, Кўкон шахри

Улмасов Бахтиёр - Ким кимдир? - Who is Who?