Юсупжон Мирзамахмудов, Наманган шахри - Хадик
Мен давлатимизнинг чинакам зиндонларида конунсиз 19 ой ётиб, озмунча рухий азобланмаганим, не хасратларда озодликка чиккандан кейин хам чеккан азобларим дучандон булаётганини айтмокчи эдим. .

Манфаатдор кимсалар хукукни мухофаза этиш махкамаларида ишлаб турган мавкеъларидан фойдаланиб, хомийликларидаги эркаларини камашлардан асраш, бир йула унинг хакида тушган аризадан хам кутулиш учун мени курбон килишганди. Бу йулда махкама ходимлари менинг процессуал хукукларимни купол равишла бузишгина эмас, том маънода куюшкондан чиккандилар.

Ишга дахлдор ва ишнинг якунидан манфаатдор касларнинг кайсиниси булмасин узларининг гаразли максадларига эришиш йулида нафакат мансабларидан, балки бисотларидаги жаъми килвирлик воситаларидан фойдаландилар. Чунончи, манфаатдор шахслар касддан ва сунъий жиноят ходисасининг сахнасини уюштирганларидан ташкари:

- бу мени А.Одиловнинг ишидан бери еб ютиб юборишга узок йиллардан бери тишларини кайраб юрган ашаддий душманим Наманган вилояти прокурорининг уринбосари Пинхасов Бориснинг бош-кошлигида маромига етказилганди;

- сунъий жиноят сахнасида катнаштиришган «холис»лар аслида нохолис Пинхасовнинг кул остидаги ходимлар булиб, улар воситасида терговчи Ахмедов Адхам сунъий жиноят ходисаси сахнасининг изларини бетусик сохталаштириб олиш имкониятларидан фойдаланганди;

- атиги 4-5 одамнигина сурок килишдан иборат булган тергов учун 9 ой, 2 соат ичида куриб хал этиш мумкин булган иш учун эса суд ихтиёрида хам роса 3 ой камок шароитларида ушлаб турилдим;

- ва нихоят Пинхасовнинг шогирди, кулбола судьяси ва кушниси булган Иранов томонидан суд килиндим. У хам фармонбардор хожаларининг ишончларини оклаш учун уларнинг топширикларини бажариб, мени амалда химоячининг иштирокисиз суд килди;

- химоячининг суд охиридагина келиб берган иш холатига зид ва пойма-пой фикрлари - бу химоя воситаси эмас, асли найрангбозлик;

- касддвн амал-такал ковуштиришган ишларининг мутлако сафсаталигини исботлашга каратилган 300дан ортик саволларимдан атиги иккитасинигина бераолгандим, холос. Судьянинг каттик каршилиги ва найранглари сабабли колган саволларни бериб, жавоб олиш имкониятидан махрум булгандим;

- иш холатидан келиб чиккан ва айбсизлигимни исботлашга доир катор ёзма илтимосларим терговда кандай менсимай рад этилган булса, судда хам шу хилда рад этилганди;

- Иранов хожаларининг ишончларини оклаб, буйрукларини лозим даражада адо этиш учун хуфяларини касал, кари ва ногирон отамнинг хисобига олдириб келиб, максадига эришганидан ташкари, мени суд баённомаси билан таништириш хакидаги имзомни хам калбакилаб, асли таништирилмай, топширикли ишни интиклик билан кутган К.Абдувалиева бошчилигидаги кассация судидан утказиб, зураки чикарилган хукмини тасдиклатиб олишга муваффак булган.

Аризаларим хеч ерда хатто укилмасдан, такдиримга ут куйган, узларини хак ва покдомон хисоблашган кимсаларнинг кулларига юборилаверди. Ана шундай «мехрибонликлар» шарофати билан Бекобод турмасида 7 ой ётиб, энг огир ва энг тахкирли ишларни бажардим. Кайтиб келганимда эса камалган кезларим рузгорим таланиб, уйим сотилиб кетганини, беватан колдирилганимни билдим. Хозир мана бир йилдан ошди «бомж» холатидаман.

Иш излаб топа олмасдим. Топилганда хам судланиб кайтганимни эшитиб, олишмасди. Кукон авто-йул техникуми, ТошДУнинг хукукшунослик куллиётини тугатиб, масъул ишларда ишлаган одам (Юсуфжон ака Наманган вилоят прокуратурасида прокурор-криминалист булган. – Тах.) кариган чогимда жуда огир булган ишчиликкагина урнаша олдим. Шунда хам таниш-билишларнинг хамдардлиги ва ёрдамлари билан урнашдим. Аммо куп утмай бунга хам куз тегди. Махкама ходими ишхонамга бориб, суриштириш утказиб кайтган экан. Унинг «пойкадами» шарофати билан ишдан бушашим талаб килинмаса хам, харкалай, оби-хаво катъий узгарди. Ишлашим зарурлиги холда вактимни таътилга чикиш, даволаниш билан утказишга мажбур булмокдаман. Буниси хам майли-ю, харбир кадамим, юриш-туришим махкама ходимларининг кузатувида буладиган булиб колди. Кучада юрсам хам, чойхонага кирсам хам махкама кузатувчилари очик ва пинхона сурат-у тасвирларга олиб юрадиган булишди. Шу йилнинг 13-феврал куни хам биз Узбекистон инсон хукукларини химоя килиш Кумитасининг Наманган вилояти булимининг раиси Корабаев М., Узбекистон Инсон Хукуклари Жамияти Наманган вилояти булимининг раиси Абдуллаев А., шоир Хайрулла Косим, «Озодлик» радиоси мухбири Носир Зокир билан Наманган шахридаги кимъё корхонасининг чойхонасида сухбатлашиб утирганимизда, махкаманинг фукаро кийимидаги икки ходими рупарамизда утириб олиб, узок вакт видеотасвирга тушириб, сухбатимиз мазмунини ёзиб олиб кетишди. Сухбатдошларим 1993 йилнинг охирлдарида «Бирлик» халк харакатининг мажлиси утказилганда хам махкама ходимлари видеотасвирга туширишганини, кейин эса уша тасвирга тушиб колган шахсларнинг аксарият купчилигини кейинчалик сунъий жиноят ходисалари уюштириб, шу асосда камаганларини эсладилар.

Тахлитигина одам, яшаш учунгина нафас олиб турган фукаро туфайли хокимиятдан ажраб колаётгандай ташвишга тушиб, уни махфий таъкиб остига олиш - 75 йил хукмронлик килган, Кодирий-ю Чулпонларни суд хукмидан бир кун бурун отган кизил империянинг тутимига хос иллат эди. Нахотки шу хилдаги «мерос» билан давлатнинг келажаги буюк булиб кетса? Хадиксираш хам эви билан-да! .