Ёдгор Обид - Сехрли Юхо гори хакидаги эртак

Салом укувчиларим!
Сизларга саломларга кушиб бир эртак юбораяпман. Маъкул булса болаларга укиб бериб юрарсизлар. Катталарга хам, болаларга хам, менимча, зарари тегадиган эмас.

Бир вактлар Озорбайжонда шунга ухшаш бир эртак сюжетини эшитгандим. Мен уни кенгайтириб, янги эпизодлар, персонажлар кушиб эртак-достон килдим. Вокеалар аслида Узбекистондаги вокеалардан фарк килмайди. Факат эртак кийимида, халос.

Бир нарсани, подшох номини тугри куёлмадим. Ислом десам бошкачарок булиб коларкан. Шунинг учун Ишом деб куяколдим.

Укиб, фикрлаб куриб, фикрингизни айтсангиз хурсанд буламан.

Хурматлар билан Ёдгор Обид


--------------------------------------------------------------------------------



Дунё куриб, йул юриб,
Йул юрса хам мул юриб -
Бобонгиз кариб колди,
Сочи окариб колди.
Хар ерда кайта-кайта
Хак гапни айта-айта
Гохида хурсанд булиб,
Гохи занжирбанд булиб,
Аммо кайтмай шахдидан,
Шахдидан хам ахдидан
Эртаклар тукий берди,
Хам тукиб укий берди


Хар эртаги - бир достон,
Хар достонда минг армон…
Армонин суйлай берди,
Эл дардин уйлай берди.
Ботир бошка, мард бошка,
Мард куксида дард бошка.
Ким одилу, кимдир шох –
У Сизни килар огох.
Айтар асли адо ким,
Адо дилга даво ким…
Хамда Юхо кайдандир…
Юртга бало кайдандир…
Бирига калам отар,
Бирига алам отар…
Даврага келинг бу он –
Бошланар янги достон.


Дунё далговли экан,
Олам алговли экан,
Гох коронгу, гох ёруг –
Гохи алдовли экан.
Утган замонларми ё –
Хозирги онларми ё –
Тугрисин айтсам агар
Бунинг фарки йук кадар.
Харбир жоннинг асли - жон,
Хар инсон - насли инсон.
Хар ернинг хазони бор,
Хар элнинг армони бор.


Аммо дардли Дардистон
Кисматин килиб достон
Сузласак - сузлагудек,
Бузласак - бузлагудек.
Зеро эли - хеш бизга,
Такдири хам эш бизга.
Сагри сахро, тогли юрт,
Багри доим догли юрт
Кисмати каро экан,
Куп мотамсаро экан.


Бир шох битиб бошига
Огу тушмиш ошига.
Ишом шох эмиш оти,
Гойибул каззоб зоти.
Кунгли эгри бадкирдор,
Жохил, айёр ва гаддор,
Талон килиб туймасмиш,
Кон тукмокни куймасмиш.
Вайрон эл яна вайрон,
Хайрон эл яна хайрон…


Элкесари - элкесар,
Элкезари элкезар.
Нимаки булса аён –
Киларди шохга баён.
Бир бало булмасин дер,
Кузголиб кетмасин дер,
– Шохим,бу халк нодондир,
Нияти куп ёмондир.
– Ёмонини топ! – дер шох,
– Аямасдан чоп! – дер шох.
– Шохим, албат топармиз,
Топганимиз чопармиз.
Аммо халк оламондир,
Оломон беомондир,
Йулини билмок керак,
Сунг тадбир килмок керак.
Токи йукотиб бошин –
Тополмай колсин ошин.
Кулликда булиб дойим
Юрсин куйдек мулойим…


Хуллас, килиб хушомад
Шох олдида букиб кад
Аъёну – Акобирлар
Тузаберди тадбирлар.
Зулм ошиб нихоят –
Туганди элда токат.
Каттик чирпаниб колди,
Газабга миниб колди.
Тулгониб тураберди,
Майдонлар кураберди…


Деманг, Эртакчи бобо
Шохларни килиб игво
Бошлар яна надомат,
Эскидан колган одат…
Тингланг куйиб кулокка,
Гап асли бошка ёкда.


Эл кутмаган замонда
Уйкуда ётган онда
Дахшатли укирган ким,
Тун багрин упирган ким…
Осмон гувиллаб колди,
Итлар увиллаб колди,
Нималигин билолмай
Куплар чувиллаб колди.
Оташ ёгар хар ёндан,
Унгдан, сулдан, осмондан…
Босиб кетди кора дуд,
Ажал ёгдирар булут.
Бир дахшатли тун булди,
Ёвузлик устун булди.
Куплар кетди кирилиб,
Куплар улиб-тирилиб
Куркувдан котиб колди,
Конли тонг отиб колди.


Боксалар гангу – хайрон
Бутун юрт булмиш вайрон.
Нима эди? Ким эди?
Харким билганча деди.
Подшохга келди хабар,
Эмишки, буюк аждар –
Юхо пайдо булибди,
Кузи конга тулибди.
Пулатдан эмиш тани,
Кора горда Ватани.
Огзимдан тошлар отар,
Гохи оташлар отар.
Кузларимдан чикар дуд,
Кора огули булут…
Гарчи оёк-кули йук,
Даф этмокни йули йук.
Пулат канотли эмиш,
Касби бедодлик эмиш
Аёнлар дер:Шохимиз –
Бу ишда панохимиз.
Таъзимлар айлаб бажо –
Килинг ундан илтижо…


Шох кошида оломон
Бирдай бош эгиб шу он
Юзин тупрокка корди,
«Куткаринг» деб ёлборди.
Шох деди «Ажаб, ажаб…
Килдингиз менга газаб.
Аммо асли серхиммат –
Шохингиздан шу хизмат.
Топгаймиз сулх йулини,
Боглаб оёк-кулини
Хафтада етти гудак –
Армугон этмак керак.
Энг азалий одат шу.
Аждар нафсига гулу –
Гудаклар соф конидан,
Хам бегунох жонидан
Топармиш факат ором,
Даъф этмасмиш сунг мудом».


Халойик титраб колди,
Юраги питраб колди.
… Бу нечук химмат экан,
Ва кандай хизмат экан…
Умиди булиб пайхон
Кайтаберди оломон.
Бирови ундай деди,
Бирови мундай деди.
Килмасин канча фигон
Куринмасди бир имкон.
Эл алам ютаберди,
Ва мотам тутаберди…
Кузига кун коронгу,
Хаво – огу, сув – огу…
Факат Оллохдан мадад –
Кутиб ётар мамлакат.


Ботири йук эл булмас.
Кайишмаган бел булмас.
Бел кайишиб эл деган,
Хаддинг булса кел деган
Баходирлар бор эди,
Майдон талабгар эди.
Бари чирпиниб чикди,
Гайратга миниб чикди.
Рагбати улуг бирин,
Шиддати улуг бирин,
Эл дастёри булгали –
Химмати улуг бирин,
Нияти улуг бирин…


Юлдузлар калтирайди,
Куркиб ерга карайди.
Вахм босган бу олам –
Бунчалар калдирайди…


Тун каноти кароми,
Ватан мотамсароми,
Ох тортган осмонми ё –
Кон багридан нидоми…


Омон – омон… Омон йук,
Омон курган замон йук.
Омонликка зор бу эл –
Омонлиги хамон йук


Юлдузлар калтирайди,
Тог багри калдирайди,
Кузи ёшли эл унсиз –
Какшаб харён карайди…


Аждар ёмон укирди,
Осмон багрин упирди.
Урмалаган тог булиб,
Кузлари чакмок булиб,
Сочиб хартомон заккум,
Огу, оташ ва улим –
Юрт томон юриб колди,
Захри ажалдин каттик,
Кахри аввалдин каттик.
Думи - шамшир. Тан – пулат,
Вахм коришик улат…
Парво килмас, кошида -
Килич сирмаб бошига
Ким унга буй- буйлашар.
Ажал билан уйнашар.
Бирор ютум жони бор,
Бошка на имкони бор…
Гарчи бир довдир экан -
Хархолда ботир экан.
Хамла килар. Куймайди.
Оташ тегса улмайди.
Килич сирмар бошига…
Офарин бардошига.
Чап беради у ёнга,
Чап беради бу ёнга,
Янчиб утмоклик увол,
Бехуда топгай завол,
Бир тадбир этмок керак,
Тириклай ютмок керак…


Элим деган эр ийгит
Умрови кенг шер йигит
Тунда тундай олишди,
Кунда кундай олишди.
Аждарга тенг келай деб -
Буз куюндай олишди.
Аждар улатдек эди,
Тани пулатдек эди.
На киличу ва на ук
Зарра кор килгани йук.
Уч кечга-ю уч кундиз
Жанг килди ботир ёлгиз.
Охир тугаб мажоли
Етди унинг заволи…
Юхо олиб домига
Тортиб кетди комига.
Элга жонин тиккан жон
Шу йулда булди курбон…


Эл аза тутиб колди,
Аламлар ютиб колди.
Кургулик не булар деб -
Такдирин кутиб колди.


Армони йук - ботирмас,
Эзгу ишга кодирмас.
Хар ботирга армон ёр,
Эл дарди - эрга мадор…
Уз элига хос ботир,
Билаги олмос ботир -
Армон билан тулгонди,
Ортди хасрати. Ёнди…
Падар бузрукворидан,
Хам онаизоридан
Дуо сураб чукди тиз,
Дея «Рози булингиз.
Юрт ишига ярайин,
Улимга тик карайин.
Аллохдан мадад булса
Балодан куткарайин…»


Йигит жангга отланди,
Дуодан канотланди.
Юхо горига якин
Курсатиб уз химматин
Бир каттик наъра урди,
Тог багрини упирди.
Аждар уйгониб колди.
Ут сочиб, гох уриб дум
Бошлади каттик хужум.
Жанг авжида Дардистон-
Сагрини тутди тузон.
Етти кундуз етти тун
Гохи у, гох бу устун-
Олишдилар беомон,
Хечбири бермайин ён…
Олмос ботир зур эди,
Уз элига кур эди.
Аммо пулат тан Юхо
Киличга килмас парво.
Топмайин бошка аъмол -
Ботирда колмади хол.
Килиб сунгги бор тахдид-
Охири топди шахид.


«Кисмати каро юртим,
Багри хун, яро юртим,
Нажот излаб, бенажот -
Дардга мубтало юртим.


Оташми бу ё армон -
Куксимни уртар ёмон,
Топмайин Эркка имкон -
Ингрок бир садо юртим…


Етса гар сенга завол
Эмасми элга увол…
Бутун умр бу ахвол-
Сенгами раво, Юртим…»


Не-не ботиринг улди,
Багринг хасратга тулди,
Айт, сенга нима булди -
Багри бой гадо юртим…
Ингрок бир садо юртим!


Эл ботирсиз булмаган,
Ботирлик эл улмаган.
Элим деган бор эди,
Майдон талабгор эди.
Ботирсиз эл-куркок эл,
Бирлиги йук, таркок эл
Унгмас сира ва унмас,
Зеро багри бутунмас.
Бу эл кунгли тук эди,
Унда куркок йук эди.
Дунё гариб куринмас,
Кур куриган куринмас.
Колмагай юрти уксиб,
Не эрлари кур тукиб
Давра айланаберди,
Зури сайланаберди.


Эрмон ботир - эр эди,
Яккабилак шер эди.
Айлади майдон талаб,
Барча эл хайрон караб-
Деди: «Аждар - улатдир,
Тани гуё пулатдир.
Килич, найза килмас кор,
Кучга ишонмок бекор.
Йулини билармисан,
Бир тадбир килармисан».
Ботир дер: «Зурим билан,
Юракда курим билан
Юхони йиколмасман,
Ва устун чикалмасман.
Сиз берсангиз ижозат -
Сузингиз менга мадад.
Бир йулин киладирман,
Аждарни тиладирман.
Сурайман, айланг дуо:
Кунглимда шул муддао…


Эл дуо килиб колди,
Ботирни йулга солди.


…Ботир – ботирдек эди,
Ишга кодирдек эди.
Гарчи эмас бехатар-
Голибдан келгай хабар.
Кун булар бизларга хам
Балолар топиб бархам
Орзу-уйлар хам булгай,
Яхши туйлар хам булгай…
Шундай хаёллар билан,
Сузсиз саволлар билан
Эл кутар эрди дарак
Уйкусиз тунлар халак -
Кизлар сочин тарайди,
Болалар йул карайди.


Ок булут уйкусираб
Кояга елка тираб
Бокар сою-сайхонга,
Бевакт учган хазонга.
Каро кийган паст-баланд,
Куп булган уту-улан.
Куринмайди жонли зот.
Куйган дала. Улик от.
Ел эмас, хасрат эсар,
Хам захри касрат эсар.


Такдири шул бошдан бош…
Бермай додига бардош -
Мунгайиб хатто куёш
Сарсиллаган адир бу.
Ажал билан жон аро
Кийиб эгнига каро
Бугрикиб мотамсаро -
Хансираган адир бу.
Элнинг зори - бир ёнда,
Эрнинг ори - бир ёнда,
Улим гори бир ёнда…
Консираган адир бу.


Улик адир кучоги
Худди тонг отар чоги
Бир бало булиб колди.
Гохи оташ ёгилиб,
Гохида тош ёгилиб-
Еру-осмонни бутун
Коплади каро тутун.
Калдирок карсиллади,
Чакмоклар чарсиллади…
Ок булут чучиб кетди,
Йукликка кучиб кетди.


Ботир белин боглаган,
Узин жангга чоглаган.
Касд айлади аждарга,
Улимдан бехабарга.
Юхо отган тошларга
Чап бериб келаберди,
Ел булиб елаберди.
Аждархонинг вахми хам,
Урган захри-захми хам
Унга кор килмас эди,
Назарга илмас зди.
Киличи сочиб чакин
Тобора келар якин.
Аждархо «тамом» деди,
«Сен менга таом» деди.
Тогдай бели тулгонди,
Оч кузида ут ёнди.
Кахр билан чирпиниб,
Огзин очиб, умтиниб -
Касддан ботир жонига
Тортаберди комига.
Аммо колиб гафлатда
Билмади шу фурсатда -
Ботирларнинг ботири
Баланд тутиб шамширин
Киларин килиб кетди,
Ичини тилиб кетди.
Санчиб утди юрагин,
Ва киймалаб кукрагин
Конига кориб чикди,
Корнини ёриб чикди.
Аждар судралиб колди,
Тогдай буралиб колди.
Аланглаб хар томонга
Жон таслим килар чоги
Аранг очилиб огзи
Деди: «Ботир экансан,
Жангда мохир экансан.
Мен сени билмагандим,
Назарга илмагандим.
Не булса булди-булди.
Бугзимга конлар тулди.
Маглуб этдинг узимни,
Эшит сунгги сузимни.
Дунё курган аждарман,
Куп ишдан бохабарман.
Мен хам сендек жон эдим,
Аслида инсон эдим.
Жангда мохир ва жасур,
Ботирлик билан машхур…
Гурур гарди кузимда,
Келолмайин узимга -
Дучор булдим балога,
Айландим аждархога.
Ботирлик - бедардлик эмас,
Мардлик - бедардлик эмас.
Ботирлигинг аёндир,
Кахринг хам беомондир.
Тадбирлисан ва доно,
Кучлисан, чапдаст… аммо-
Борми мардликдан нишон?
У каерда ва качон
Рухингда аён булгай -
Бир бошка имкон булгай.
Кошингда очганим сир-
Ё имтихон, ё такдир…
Бунинг билан ишим йук,
Куз юмарман кунглим тук.
Сен бугун голибсан, бор,
Мен яшаган ушал гор
Уз мулкинг, халолингдир,
Икбол ё заволингдир.
Темир копкали, аммо -
Сен учун йук муаммо.
Зулфинин тутганинг пайт -
Ишом шох номини айт…
Гор очар шунда багрин,
Олтин, жавохир нахрин…


Шундай тугатиб сузин
Аждархо юмди кузин.
Танига титрок турди,
Сунги бора уф урди,
Куюн кузголиб колди,
Аждарни ураб олди.
Кузларига чанг тулиб -
Ботир бокар ганг булиб.
Увиллайди чанг гирдоб,
Урлайди кукка шитоб…
Ва бироз утиб фурсат
Чукабошлар сукунат.
Баходир унглаб узин
Караса очиб кузин
Аждарходан йук нишон,
Ётар пахловон углон…


Хайратда Эрмон ботир,
Бу кандай гаройиб сир!
Уйлаб уйга етолмас,
Кололмас ё кетолмас.
Охири килди карор:-
Гор сири унга ошкор.
Не булса- курмок керак,
Шу йулдан бормок керак.
Маъкулдайин шул тадбир
Йигитга казди кабр.
Темир копка кошида
Хаёллар талошида
Бир зум хаяллаб турди,
Сунг зулфинга кул урди…
«Номи учсин Ишом шох-
Балки хар ишдан огох…
Кай йулга солди аждар
Дея жавохиру-зар
Йулингга тушалгайдир,
Орзуйинг ушалгайдир…
Бу нима? Хиёнатми?
Ё рохи-саодатми?
Ишом шох ким, аждар ким?
Бу - сунгги йук бир тилсим.
Шох номида кандай сир,
Нечук илмокли тадбир?
Айтсам айтаберайин,
Горда не бор курайин.
Шундай хаёлда Эрмон
Шох номин айтган замон
Бир ингрок садо келди,
Садомас, нидо келди.
(Горданми ё узидан,
Иймон куйган куксидан -
Билолмай колди аммо…
Бу - энди ёт муаммо.)
Сунгра кучли калдирок
Хартомон солди титрок.
Темир копка сурилди,
Гуё тог упирилди.
Чекиниб тошлар нари
Йул очилди гор сари.
Ташлаб бирнеча кадам
Ва куриб бежо хашам
Довдираб туриб колди,
Лаблари куриб колди.
Бу бошка галат дунё
Сехри килиб махлиё
Узига тортаберди,
Ва мехри ортаберди.
Олтин деворли сарой
Турли жавохирга бой.
Акиклар уюм- уюм,
Безакли олмос буюм
Кузни олгудек эди,
Жунун солгудек эди,
Кумуш фавворалардан,
Мисли дурборалардан
Дур булиб шарабат окар,
Хам хузур, лаззат окар.
Турли кушлар сайроги
Эркалайди кулугин.
Хайратда колиб Эрмон
Тураберди паришон.
Рухи бехол питради,
Тиззалари титради.
Гох бери, гохо нари
Уюмдан уюм сари
Эмаклаб юраберди,
Ерга тан сураберди,
Ортига бокиб шу зум
Курарки, бахайбат дум
Бураладир хартомон
Яркираб шамширсимон.
Тани огир. Туролмас,
Одам каби юролмас.
Нафас олса - буркир дуд,
Дудмас, захарли булут…
Шу он сарой худудин,
Хам гуё бор вужудин
Калтирок тутиб кетди,
Зур ках-ках ютиб кетди.
Сунгра Ишом шохга хос -
Тахдид тула бир овоз
Дейдир: «Муборак сарват,
Сенга халол бу давлат.
Факат сен узингни бил,
Ва шохингга хизмат кил.
Жисмингни курган замон
Титрокка тушсин жахон
Кутармасин эл бошин,
Тополмай колсин ошин.
Булиб куллкда доим
Куйдек юрсин мулойим.
Бор энди, газаб килгил,
Жонликлар талаб килгил,
Келтиргил элга кирон,
Юртини айла вайрон.
Сендан килиб менга дод-
Излаб келсинлар нажот.
Энди менга хамрохсан,
Одам эмас, Юхосан…


Кайдан келди бу садо -
Билолмай колди аммо…
Аник Ишом шох эди,
Куринмас арвох эди.
Олтинлар уюм-уюм…
Эрмон харён уриб дум
Гор ичида тулгонар,
Кузи ёнар, чулгонар.
Дер: «Бари маним-маним,
Хечким булолмас ганим.
Пулат танлиман узим,
Ажал сочар хар кузим.
Келтириб элга кирон
Булгум ёлгиз хукмрон.
Майли, килиб мендан дод -
Излаб курсинлар нажот…


Хали тонг отмай туриб,
Тулган ой ботмай туриб,
Эл йигилди майдонга
Куз тутиб гор томонга
Ботиридан умидвор
Кутар эди интизор.
Элим деб кетган эди,
Додига етган эди,
Сураб даврадан дуо
Булгали радди бало
Узини чоглаганди,
Белини боглаганди.
Юхони улдирибди,
Эл кунглин тулдирибди.
Кайтмокда энди голиб
Беомон жангдан толиб…
Кизлар сочин тарайди,
Болалар йул карайди.
Созанда созлайди соз,
Харёнда хай-хай овоз…
Орзули, умидли дам
Аламлар топиб бархам
Хавода балкиб сурур
Кузларга калкиб гурур-
Бокишларда - хаёллар,
Хаёлларда - саволлар…
Шундай ширин он эди,
Орзу каби тонг эди.


Тонг юзи туниб колди,
Каролик куниб колди
Ногох тебраниб харёк
Калдиради калдирок
Кукда, ерда кора дуд,
Гуё захарли булут…
Огзидан оташ отиб,
Оташланган тош отиб
Келиб колди аждархо,
Кайдан чикди бу бало -
Хечкимса билолмади,
Ё тадбир килолмади.
Эл - хайрон. Ватан - вайрон,
Нолага тулиб харён
Замин калтираб колди,
Тиллар галдираб колди.


Менда хам колмайин хол
Кулим титрар бемажол.
Ёвузлик килиб устун
Ечилмай колди тугун.
Аммо ноумид - шайтон
Келгуси кутлуг замон
Бахтикаро юртга хам,
Ва кузлардан ариб нам
Бир эртак тукийдирман.
Хозирча боримиз - шу,
Минг афсус, зоримиз - шу.
Юрт - юхолар измида,
Ишом шохлар измида,
Этмокда хаёт давом,
Дегали «Эртак тамом» -
Гарчи фурсати эмас -
Шу ерда киламан бас…