Журнал Ҳаракат №1 (28) 2001. Сафдошларимизни кутлаймиз
Курашларда тобланган инкилобчи шоир – Ёдгор Обид
Узбекистонда «Бирлик» халк харакати бошлаб берган мустакиллик учун кураш узига хос инкилоб эди. Бу инкилоб хамма инкилоблар каби жамият ичида думбул булиб турган жараёнларни меёрига етказди, шу пайтгача кузга куринмай келятган кучларни харакатга келтирди, миллатнинг миллат эканлигини курсатди.

Бу инкилоб хам хамма инкилоблар каби сиёсий сахнага кечагина хеч ким танимаган шахсларни олиб чикди. Ва табиийки, инкилоб куйчиларини яратди. Ана шундай инкилоб куйчиларидан бири, хеч шак-шубхасиз, шоир Ёдгор Обид булди. Бир тарафдан, бу кураш Ёдгор акани тоблаган булса, ижодига янгича рух, янгича мазмун ва янгича оханглар берган булса, айни замонда Ёдгор аканинг узи хам «Бирлик»нинг ути билан кириб кули билан чикди, «Бирлик»нинг рангига ранг кушди...

Наманганда талатуп копиб, миршаблар оддий, тинч ахолига карши курол укталиб ук отганда, Ёдгор ака уша ерда эди. «От-а, от, итваччалар...» шеъри худди шу уклар остида тугилди.

Уш-Узган фожиаси даврида хам Ёдгор Обид шахид булганлар учун бир ижодкор, бир инсон сифатида чин дилдан ачинди, юраги конга тулиб, изтироб чекди, туркий халкларнинг ковуша олмаслиги, соддалиги, омилигидан азобланди. «Киргизмисан, узбекмисан ё козок, йигла ота маконингга мотам тут», дея хайкирди...

Тожикистонда халк Шохидон майдонига йигилиб уз хак-хукукини талаб килаётганда «Бирлик»дан вакил бориб, бу демократик харакатни куллаши керак булди. Ёдгор Обид мана, мен бораман, деб уша майдонга кетди, у ерда Узбекистон зиёли демократлари номидан нутк сузлади...

1991 йилнинг январь ойи... Тошкент талабаларнинг стихияли кутарилиши амалдорлар, миршаблар томонидан конга ботирилди. Ёдгор Обид бошка «Бирлик»чилар катори талабаларни онгли курашга ундаш, бехуда кон тукишни олдини олиш учун улар кошига борди. Айни кунлари уз газеталарини руйхатдан утказиш учун курашаёиган унга якин «Бирлик»чилар норозилик ифодаси сифатида очлик хим эълон килишганди. Пешоналарига «ОЧЛИК» деб ёзилган ок сурпни боглаб олган «Бирлик»чиларнинг тепасида «Талабалар-нинг кони тутсин, сизларни котиллар» сингари ёзувлар осилиб турганини халкимиз тарихининг бир парчасига айланган суратлардан хам куриш мумкин. Бу суратларнинг аксариятида яна уша оддий, сипо, халкпарвар Ёдгор ака гамгин жилмайиб турибди...

Озарбайжонда кардошлар кони тукиларкан, Узбекистон Ёзувчилар уюшмасида озарбайжонликларни куллаб кувватлаш, у ерда ночор ахволда колганларга инсоний ёрдам уюштириш учун 1992 йилнинг бахорида Корабог Кумитаси тузилганда яна «Бирлик»чилар олдинги сафга чикишди. Йигилганлар бир овоздан Ёдгор Обидни кумитага раис килиб сайлашди. Шу туфайли, манкурт узбек хукумати тарафидан Кумитачилар бошига урилган таёклар биринчи булиб Ёдгор Обид гарданига тегди. Узбекистон режими Корабог Кумитаси вакилларини очикдан-очик тазйикка олабошлади, Ёдгор Обид устидан жиноий иш очилди. Уни камадилар ва бир хафатагача каерда эканлигини хеч кимга билдирмадилар. Ички ишлар вазирлиги олдида утказилган пикетлардан кейин уни куйиб юборишга мажбур булдилар.

Уша кунлари кузи конга тулиб турган Каримов хукумати Ёдгор акани йук килиб юборишдан хам чекинмаслигининг фаркига борган «Бирлик» рахбарияти уни вактинчалик Озарбайжонга кетишга ундади. Шоир уз сузи, иши билан кардошларга ёрдам беролиши мумкинлиги хам инобатга олинди. 1992 йилнинг 21 май куни Тошкентни тарк этган Ёдгор Обид замонамизнинг биринчи узбек сиёсий мухожирига айланди, лекин хеч бир дакика Узбекистонда инсон хуррияти ва демократиянинг галабаси учун олиб боряётган курашидан тухтамади.

У Озарбайжонда биродарларимиз билан елкама-елка булиб фожиаларни уз кузи билан курди. Бу фожиалар унинг хам кузини очди, сиёсий-ижтимоий тафаккурини чархлади. Жабхаларда кезарок, «Турк угли йигламас, йиглама, углим», дея багри гирён кунгилларга далда беришга интилди. Шу хил ишлари билан Узбекистон хукумати билан «Бирлик» харакатининг фарки нимада эканлигини дустларга амалда курсата олди, кардошларимиз олдида миллатимизнинг шаънини куриди.

Ёдгор аканинг шундан кейинги хаёти хорижда кечмокда. 1993 йили Озарбайжонда Элчибей хукумати агдарилгач, у Москвага кетишга мажбур булди. Узбекистон режими унинг «Озодлик» радиосидаги чикишларидан даргазаб булиб Москвага уз исковичларини юборди. Тазйиклар янгидан бошланди. Уни куркитишга харакат килдилар, булмади. Унга карши хужумлар уюштирдилар, булмади. Натижа Ёдгор аканинг хаётига тажоввуз билан тугаши куриниб колгач, Москвадан хам кетишга карор килинди. 1997 йилнинг июлидан бери Ёдгор Обид Австрияда яшамокда.

Ёдгор ака каерда яшамасин хам зиёли инсон, хам шоир, хам сиёсатчи, колаверса ушбу журналнинг Тахририят аъзоси сифатида Узбекистон учун, адабиёт ва шеърият учун, «Бирлик» учун катта хизматлар килмокда.

Ёдгор Обид 2000 йилнинг 15 декабрида 60 ёшга тулди. Австриялик зиёлилар бу вокеа муносабати билан бир катор кутлама йигилишлари утказдилар, махаллий газета ва журналларида узбек шоирининг ижодига багишланган маколалар чикардилар. Бир оз илгари Австрияда шоирнинг немис тилига таржима килинган шеърлар туплами анъанавий китоб шаклида ва CD шаклида нашр килинганини хам эслатиб утиш уринлидир.

Диктатура зулми остида яшаётган узбеклар бугун уз шоирларининг юбилейини Австрияликлар каби кутлаш имкониятидан хам махрумлар. Лекин, шоирнинг хам Узбекистондаги хам юрт ташкарисидаги мухлислари, дустлари ва «Бирлик»чи сафдошлари шу кунларда фикран у киши билан бирга булдилар. Биз уларнинг хаммалари номидан Ёдгор акани бу кутлуг ёш билан яна бир табриклар эканмиз, тиниб-тинчимас шоирга узок ва мазмунли умр, сиёсий курашда муваффакиятлар, ижодда куплаб шеърлар ва публицистик маколалар тилаймиз.

Ёдгор ака, бардам булинг, каламингиз ёзишдан, калбингиз уришдан тухтамасин, Узбекистоннинг ва миллатимизнинг кела-жаги учун камида яна 60 йил яшаб беринг.

Бундан кейинги юбилейларингизни хур Узбекистонда утказайлик.

Аллох Сизга доим мададкор булсин.