Журнал Ҳаракат №6 (33) 2001. Минбар Куконликлара
Яхъёхон Дадабой - Буюк ипак йули каердан утган?
Бу шундай йулки, бирорта савдо карвони уни бошдан охиригача босиб утган эмас…

Кадимги чинликлар уни «Узун йул» деб атаганликлари хам шундан. Ипак кашф этилгач, чин савдогарлари уни четга сотишга ошикдилар. Аммо, мамлакатнинг савдо алокалари нихоятда чекланган эди.

Яъни, бу улкан юртни гарб ва шимол тарафдан турк кабилалари (хунлар) ураб олган булиб, бунга имкон бермасдилар. Хунлар билан кардош булган Фаргона (Диван), Сугд (Самарканд ва Бухоро), Хоразм савдогарлари учун бундай муаммо йук эди. Улар Чиннинг чегара шахарларига бемалол бориб, ипак матохларни харид кила олардилар. Бу матохларни эса Парфия, Бактра (Эрон) савдогарларига пуллашарди. Кулдан кулга утиб ипак Рум, Сурия, Мисргача етиб боради.

Буюк ипак йули. XIX асрда овруполиклар бу йулни шундай рамзий ном билан атай бошладилар. Кустантания – Тир – Палмира – Бобил – Эрон - Ирок - Нишопур – Чагониён –Бухоро - Самарканд – Хужанд – Хуканд – Эрши – Уш - Кошгар - Корашахар – Хами – Анси - Спан каби юртларни боглаган узун йул шу тарика номини узгартирди.

Милоднинг XIII-асрида Чингизхон истило-ларидан сунг бу йул уз ахамиятини йукотди.

Темурийлар даврида улуг йул жонлангандек булди. Бирок, Хиндистонга денгиз йули очилгач, ипак йули мозий мулкига айланади. Колаверса, Кошгар, Фаргона, Сугд, Эрон, Рум ва Фарангис-тонда хам ипак курти бокилиб, Чинникидан колишмайдиган матохлар тукила бошланганди.

Кадимий Хукандинг Буюк Ипак йулидаги урни хакида.

Хуканд Чингизхон истилоси даврида ер билан яксон килинди. У кайта тикланган пайтда эса, ипак йули уз ахамиятини йукотган эди. Бирок, шахар катта савдо йули маркази сифатида уз ахамиятини йукотмади. Шайбонийлардан булмиш Абдуллахон Соний Чин (Хитой) билан савдо алокаларини тиклади. Бухородан Кохгаргача 52 кунда етиб бориларди. Шуни эътиборга олиб 52та карвонсарой курилди, сув билан таъминлаш учун кудук ва сардобалар казилди, карвонларни карокчилар хужумидан химоя килиш чун мунтазам кушин таъсис этилди. Хуканд бу йулнинг энг мухим нукталаридан бири эди.

Кукон хонлиги ташкил топгач эса, Хуканд Марказий Осиёнинг энг йирик савдо марказлари-дан бирига айланди. Хуканд савдогарлари гарб ва шарк уртасида воситачилик хам килар эдилар. Самарканд, Бухоро, Тошканд томондан келган карвонлар Хужанд дарвозаси оркали шахарга кириб, Маргилон дарвозасидан чикиб кетарди.

Бу икки дарвоза оркасидаги йул кадимда Шохрох (Шохлар йули) деб аталган, Шохрох хозирги Хужанд кучаси оркали Чорсуга, Тошкент ва Навоий кучалари оркали Маргилон дарвозасигача булган масофани уз ичига олган, Кукон Дашти-Кипчок ва Русия билан Тошкент шахри оркали савдо алокасида булган. Тошкент томонидан келаётган карвонлар Тошкент –Туйтепа – Кировчи - Кандирдовон - Камишкургон – Чилмахрам - Чорбог - Торонги - Кукон йуналиши буйлаб харакат килганлар.

Тошкент билан Кукон уртасидаги Курама тогларидан Кандирдовон оркали утилган. Камчин довони эса камкатнов булган.