Журнал Ҳаракат №6 (33) 2001. Биз яшаятган жамият
ХУРШИД - УЗБЕКИСТОН АРМИЯСИДАГИ МУАММОЛАР
Узбекистон ёшларининг аксар кисми харбий хизматга нолойик чикмокда. Шундай булсада республикада махсус хизмат баталионларини, айникса тоглик худудларда жанговор операциаларни олиб боришга ихтисослашган баталионлар тузишга зур берилапти.

Худди шундай бир баталион - Махсус Операциалар Баталиони - шу йилнинг бошида Кашкадарё вилоятида тузилиб, Дехконобод туманинг Панжкамар ахоли пунктида жойлаштирилганди. Махсус Операциалар Баталиони тоглик худудларида жанговор операциалар олиб боришга ихтисослаштирилди ва унга 250 нафар Кашкадарёлик ёшлар кабул килинди. Вилоятнинг Муборак туманидаги харбий коммиссариатда хизмат килувчи, уз номини ошкор килмаган бир харбий зобитнинг берган маълумотига кура, бу баталионда 6 йил давомида хизмат килиш билан аскарлар пенсияга чикадилар. Уларнинг маошлари эса бир ойга камида 40 минг сумни ташкил этади (1 АКШ доллари 1200 сумга тенг).

Харбий зобитнинг таъкидлашига кура, шу кунларда тагин бир грух аскарлар мазкур баталионга ёлланганлар. Бу янги тузилма хам Кашкадарёлик йигитлардан иборат. Бунинг сабабини изохлаган зобит «Махсус Операциалар Баталионида хизмат килишга ва унинг огир машкларинини бажаришга факат Кашкадарё ва Бухоро вилоятида яшайдиганлар токат килишди», деб жавоб берди. Янги тузиладиган грух 250 нафар харбий хизматчидан иборат булиб, Тошкент вилоятида хизмат киладилар.

Узбекистон армисидаги ахвол кандай? Бу армия республикага душман хамла килганида, уни химоя кила оладими? Бундай саволга жавоб топиш анчайин мушкул булсада, бирок тахминларни кулга киритиш мумкин.

Масалан, зобитнинг тагин бу мавзуда берган маълумотича, хозир харбий кисмларда, зобитлар ва бир йил хизмат муддатини утаб булган аскарлар томонидан янги чакирилган аскарларини тахкирлаш авжига чикган. Янги хизматга келганлар «дух» ёки «чижик» деб аталади. Ярим йиллик хизматни утаганидан сунг улар «черпак» дейилади. Бир йилдан кейин эса «дед». «Дух»лар куп холларда «дед»лар томонидан ва гохида зобитлар томонидан хам тахкирланишади. Совет замонида хам шундай булган, хозир хам шундайлигича колмокда.

Мисол тарикасида келтириб утган вокеага тухталган манба - Термиз шахридаги харбий кисмлардан бирида зобит янги хизматга келган аскарлардан пул таъма килганлитгини айтиб утди. «Музаффаров таътилига кетар экан, - дейди у зобитнинг фамилиясини айтиб, - Тошкентлик булган аскарлардан биридан 20 минг сум пул топиб беришни талаб килган. Аскар пулни топиб бера олмагач «дедларга» уни савалвашни буюрган. Тирноклари орасига игна сукиб азоблаган. Натижада аскар харбий кисмни ташлаб кочган. Кучада йикилиб колиб йулдаги уткинчилар ёрдами билан харбий госпиталга етказилган. Болани Тошкентга олиб кетишди ва у уша ерда вафот этди.

Улими олдидан Музаффаровни узининг улимига сабабчи эканлигини айтиб колди. Харбий прокуратура бу иш юзасидан жиноий иш кузгатди ва энди харбий зобит жавобгарликка тортилган».

Узбекистондаги харбий кисмларда уз жонига касд килаётган муддатлик харбий хизматчиларнинг борлиги хам мавжуд муаммонинг асослик эканлигини исботлайди. Масалан, шу йилнинг июль ойида Карши шахридаги 23716 харбий кисм оддий аскари Шамсиддинов Бекзод узини осиб улдириш билан оламдан утди. Бундай фавкулодда холат барчани сергаклантирди ва унинг улими учун жавобгарлар кидирила бошланди.

Горнизон харбий прокуратураси аскарни уз жонига касд килишига сабаб булган омилларни излаб у билан хамшахар булган турт нафар Тошкентлак йигитни хибсга олиб, кийнок утказишни бошлаб юборди. Икки хафтадан зиёд олиб борилган кийноклар натижаси шу булдики, аскарларнинг икки нафари уз хизмат жойларига кайтиб, иккитаси хизматининг охиригача харбий прокуратурада коладиган булди. Бунинг боиси эса, улар кийнок ва кистовлар остида бир неча «дед» аскарлар Бекзодни урганлиги хакида кургазма беришган. Бекзод Шамсиддиновга кийнок утказган аскарлар 19 кун гауптвахтада утириб чикишди. Август ойининг 3 кунида эса Термиз шахридаги харбий кисмлардан бирида шундай кунгилсизлик булиб утди. Ва унда хам харбий хизматга янги келган бир аскар узини осиб куйиб оламдан куз юмди.

Бу вокеалар юзасидан изох берган Ихтиёр исмли оддий аскар «улар бу ердаги хакоратларга бардош бера олмаяпдилар» деб таъкидлади.

Узбекистон Президенити Ислом Каримов Республика Парламенти сессияларидан бирида Узбекистонда проффессионал армия булишини таъкидлаб утганди. Нечоглик бу хакикат, хозирда аник булмасада, унга эхтиёж жуда юкори эканлигини пайкаш кийин эмас. Хозирги холатда узбекистон Куролли кучлари соглом аскарларга мухтож. Хуш, булажак аскарларнинг ахволи кандай экан?

Карши шахар харбий хизматга чакирув комиссияси бош шифокори Содик Хакимов берган маълумотларга асосланадиган булсак, хар 30-35 йигитнинг 4 ёки 5 нафари харбий хизматга лойик топилмокда. «Куп холларда, - деб хикоя килади у, - ёшларнинг куз касалликлари билан огриганликларини, зоб хасталигини, ошкозон-ичак ва буйрак касалликларини кузатамиз. Бундай болалар харбий хизматга яроксиз деб топиладилар. Тагин вазн етишмаслиги каби муаммога хам дуч келиб турамиз. Соглом йигитларнинг келиб чикишига ахамият берсангиз, улар спорт-интернат мактабларининг битирувчилари, ёки тоглик худудларда яшовчилар булиб чикади. Тагин бир катта муаммо, вазн етишмаслиги. Одатда йигитнинг буйи 1.68 метр булганида унинг вазни 55-60 кг булиши керак. Йигитларимизнинг аксарида мана шу холат, вазн етишмаслигини кузатамиз. Биз бир чакирувда режа буйича Карши шахридан 145 аскар юборишимиз керак. Уларнинг барчаси соклом булишлари шарт. Бирок купинча болалар армияга кетишга ишкибоз буладилар. Солик инспекцияси хам, Миллий Хавфсизлик Хизматию милиция хам армия хизматини утаб келганларнигина ишга олади. Прокуратура хам шу йулни тутади. Хозирги кунда бошка кандай иш топиш мумкин. Болалар келажагини уйлаб харбий хизматга интиладилар, согликлари эса талабга жавоб бермайди».

Купчилик йигитларнинг харбий хизматга нолойик чикишларини изохлаган шифокор чакирув комиссиясида махалла кумиталаридан, милициядан вакиллар катнашишини хам эслаб утди. «Вахобия сингари диний окимларга кириб колганлар хам харбий хизматга юборилмайди», дея таъкидлайди шифокор.

Узбекистон армиясининг келажаги кандай? Буни биргина Кашкадарё вилояти тимсолида кузатиб, вилоят статистика бошкармаси берган маълумотларга карайдиган булсак, 2000 йил холатида вилоят буйича18 ёшга тулган угил болалар 23 минг 746ни, Карши шахрида 5828ни ташкил этади.

Муборак туман харбий комиссариати хизматчиси таъкидлашига караганда, ёшларнинг 30 фоизигина соглом чикмокда. Республикадаги иктисодий кийинчиликлар шу зайл давом этаркан, Узбекистон армиясида бир кун келиб соглом аскарлар етишмаслиги муаммоси чикиб колиши табиий.



Макола 201 йилнинг
охирги ойларида ёзилган