Журнал Ҳаракат №3 (36) 2002. Биз яшаятган жамият
Шерниёз - Жохилият Даврининг Пойдевори Институтида
Диккат, диккат! Аввалги номи Жиззах Давлат Педагогика Институти - ЖДПИ - булган Жохилият Даврининг Пойдевори Институти - ЖДПИ - радиосини тинглаяпсиз.

Соат 8:30. Талабалар дарсга шошилишмокда. Кимдир билим олиш учун, кимдир эса вактини утказиш учун. Бу ерда талабанинг курсдан курсга утган сари укишга иштиёки суниб боради ва 3-курс булмасданок, факатгина укитувчиларнинг «Дарсга нега келмадинг?» кабилидаги саволи ва унинг замирида ётган тазийкдан куркиб, баъзи бир жуфтликларга (дарсларга) катнашади. Хуш, илмга, билимга чанкок, ёшлик гайрати жуш урган талабалар калбидаги оловни сундирилишига нима сабаб булмокда?

Агарда шу саволни Гарвард университети ёки Москва университети талабаларига берсангиз, бош кашиб, уйланиб колишлари хеч гап эмас. Бунинг сабаби пул эканлиги, уларнинг етти ухлаб тушига хам кирмаса керак. Сиз хам, нега пул деб хайрон булсманг. Уйлаб куринг, илк дарсларни иштиёк билан бошлаган талаба кишки сессия имтихонларини топширгач, бахо олиш учун укиш шарт эмаслигини тушуниб етади. Кандай килиб дейсизми? Саволнинг жавоби жуда оддий.

Купчилик укитувчи домлалар учун сессия асосий даромад манбаи булиб колди. Талабаларнинг рейтинг усулида канча балл туплаганидан катъий назар, улар укитувчи сураган пулни беришмаса, имтихонга куйилмайдилар. Карабсизки, ойлаб китобдан бошни кутармай укиган талаба хам 5 бахо олган, таралла бедод килиб, охирида пора тулаган талаба хам аъло бахо олган. Аммо, кани эди биз талабалар, факат шу билан кутилиб колсак. Яна шу туловларга мажбурмиз:

Металломга - 1500 сум; Шанбаликка - 500 сум; Байрамларга - 2000 сум; Концерт, кинога - 500 сум; Тарихга - 2000 сум; Она тилига - 2000 сум ва хоказолар.

Бир карашда бу ракамлар кичикдек куринади. Аммо уларни бир факультетдаги юзлаб, олийгохдаги минглаб талабалар сонига купайтиринг, оз куринган ракамлар бир неча юз минглару милионларга чикади. Лекин бу йигилган пул охир-окибатда давлат газнасига тушадими ёки домлалар чунтагигами, талаба учун коронгу. Талабалардан шу усул билан миллион-миллион даромад олаётган давлат ёки домлалар бормикан дунёда?

Якинда факультетимизнинг бир талабаси «Битта имтихон учун 12000 сум бердим, жами имтихонларга 50000га якин пул сарфладим», деб куйиниб гапирди. Бундай мажбуриятларнинг охири бормикан? Агар биронта талаба моддий туловларни назарда тутиб «Нега бизларга бундай мажбуриятлар юклатилган, ахир купчилигимизни оилавий иктисодимиз огир», деса, шундай жавобни олади: «Бизга хам мажбурият келган, сен тилинга эрк берма, ота-онанг олдига сог боришни истасанг, тилингни тий».

Республика «Умид» ёшлар жамгармаси хакида ЖДПИ талабалари маълумот олишни хам исташмайди. Чунки, уларнинг умидларинии угирлашган, улдиришган.

Яна бир нарса бор. Хар куни эрталабдан талабалар давлат мадхиясини айтишга мажбурлар. Сабабини сурашганда, домлалар «Сенларда ватанга, халкка мехр йук, шунинг учун бунга мажбурсанлар», дея жавоб беришди.

Биз киммиз? Келажак авлоднинг укитувчи муаллимлари. Биз айни кунларда мана шундай порахур, лаганбардор, муттахам домлалардан таълим тарбия олмокдамиз. Хакикий билим хакида огиз очиш хам мумкин эмас. Аксинча рухан мажрух, маънан кашшок булмокдамиз. Бизларни очик-ойдин карсакбозлигу «ура-ура»ларга ургатишмокда. Вакти келиб эса, бизларни олий маълумотли, дея келажак авлодни кулимизга топширишади.

Афсуски хар йили юзлаб мана шундай талабалар Жохилият Даврининг Пойдевори Институтини битиришмокда. Улар ёш ва ишонувчан мактаб укувчиларини устига куюндек ёпирилиб, уларни кабохат ва разолат йулидан ЖОХИЛИЯТ даврига олиб боришади...

Каранг, бизга «Сенларда ватанга, халкка мехр йук» дейшади. Шундайми?

О, Ватан! О, Азиз халким! Сизларга булган мехрмиз туганмасдир. Сизларни тилдаги мадхия билан эмас, дилдаги мехр билан севамиз. Биз хам сизларни тарихдаги буюк аллома фарзанд-ларингиз сингари дунёга танитмок истаймиз. Аммо умидларимизни пучга чикаришмокда. Биз орзу фукаросига айланиб колмокдамиз.



Кечир мени ватан, кечиргин халким,

Осмонингда парвоз эта олмайман.

Рост, балки учишга йукдир хам хакким.

Канотсиз хеч кимга ёка олмайман.

Халким!

Сен умид киласан сенда «Умид»» бор.

Менинг умидимни угирлашдилар.

Белки, сотишгандир ёки бошкача,

Хуллас, не булсада, тугрилашдилар.

Амирко заминин, Оврупа ерин

Ёритмокда бу кун «Умид»» чироги.

Кечир мени ватан, кечиргин халким,

Сенга фарзанд була олмайман чоги.



Бугунги радио эшиттиришимизни Шерниёз тайёрлади ва олиб борди. Яна куришгунча хайр, азизлар.