HARAKAN
Ўзбек мухолифатининг Кунсткамераси ҳақида
ma’lumot qidirish:

HARAKAT №6 (75) 2008


С и ё с а т

  •  
  • Ўзбекистон – Европа Иттифоқи муносабатларининг ривожланиши
    Маҳмуд Тоштемир
  •  
  • АҚШда президент сайлови

  •  
  • Учинчи муддат: Озорбайжон дунё тажрибасининг кўзгусида (рус.)
    Камол Али
    Биз яшаятган жамият

  •  
  • Ислом дунёси ислоҳотларга муҳтож

    Инсон ҳуқуқлари

  •  
  • Мулоқот йўли керакли натижалар бермади (рус.)
    Васила Иноят
  •  
  • Ҳуқуқ ҳимоясига оид воқеалар хроникаси

    А д а б и ё т

  •  
  • Адолатли, буюк Темурлар керак!
    Улуғбек Бакир ижодидан
    Кечагина ўтган кунларимиз

  •  
  • Икки ўзбек мухолифатчисининг русча ғалваси

  •  
  • Хоинларнинг ўзаро жанжали, "садақачилик" ва ҳомийлик
    Абдураҳим Пўлат
  •  
  • “Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 1

  •  
  • “Ҳаракат” агентлигининг янгиликлар тасмасидан - 2

    «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI - 07 June 2009


    << oldingi xabar xabarlar ro‘yxati keyingi xabar >>


    07 June 2009

    18:37 - Пўлат Охун: Чориев ва чориевчилар ёки ўзбек мухолифатининг Кунсткамераси ҳақида


    Пўлат Охун
    “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари

    Қашқадарёлик собиқ фермер Чориев қандайдир ҳаракат тузибди, деб эшитган эдим. Бир куни чориевни ҳаракатига қўшилдим деган бир одамни учратиб қолдим ва ундан бу ҳаракат қачон тузилди, таъсис қурултойи қачон ва қаерда бўлди, ҳаракатнинг раҳбари ва раҳбар органларига кимлар сайланди, ҳаракатнинг устав ва программаларини кимлар ишлаб чиқди, бу ҳужжатларда нималар бор деб сўрадим. Бу янги чориевчи менга берган жавобида ҳайрон қоласиз: “Э, ака, бунақа нарсаларни бизга нима кераги бор, таъсис йиғилиш, янги ғоя, программа, деган нарсаларни бизга кераги йўқ, бу чориев дегани зўр одам, бундай сафсаталар билан иши йўқ. У янги усул топган одамларни ўзига ўтказиб олиш учун.”

    Ҳа, мен тушунаман, у бир фермер, қашқадарёдан чиққан, фамилияси чориев, лекин дунёда ҳамма нарсанинг ўз йўл-йўриғи бор, кўча тозалашнинг ҳам, пахта экишнинг ҳам, ташкилот тузишнинг ҳам. Шуларни ҳам билмаса ва тушунмаса керак у бола бечора.

    Масалан, 1989 йили мен Москвада регионлараро СССР халқ депутатлари группасини тузишда қатнашган эдим. Орамизда Андрей Сахаров, Борис Ельцин ва бошқа дунёга танилган машҳур инсонлар бор эди. Лекин бунга қарамасдан биз группамизнинг Таъсис йиғилишини ўтказдик, раҳбарлар ва раҳбар органларни сайладик, ўзимизнинг программамизни ишлаб чиқдик ва тасдиқладик.

    Кеча фермерлик қилиб юрган одам бугун уйғониб, э бўлди, фермерлик жонга тегди, энди сиёсат билан шуғулланаман деб ҳаммани аҳмоқ қилиб юрса-ю, индамай томоша қилиб турсак бўлмайди. Ташқаридан қараганлар ҳам айтмайдими, ўзбек дегани шу экан-да деб.

    Ҳозирда бир нечта олий маълумотли одам мен чориевчи бўлдим деб эълон қилиб юрганмиш. Ҳатто ҳозир чориевчиларнинг пресс-секретари хам бор экан. Бу одамларнинг бирортаси бу чориевни ташкилоти ҳақида бир маълумотга эга бўлмасдан, чунки, маълумотнинг ўзи йўқ, ҳаттоки бу ташкилот расмий тузилмаганлигини ҳам ҳисобга олмасдан, унга аъзолигини эълон қилганлари, янги чориевчиларнинг ҳуқуқий ва сиёсий даражаси қанчалик паст эканлигини кўрсатади.

    Тўғри, ўша чориевчи бўлган одамлар бутун умр у ташкилотдан бу ташкилотга югуриб юрганлар эканлигини тушундим. Аммо на ғоявий ва на сиёсий платформага эга бўлган чориев ўзича бир нарсани яхши биламан деб ўйлаб, ўзбекларга ўзнинг собиқ фермерлик хўжалигида ишлаган одамлар каби муносабатда бўлаётгани ва тўртта бўлса ҳам шунга учаётган ўзбеклар топилганини тушунмайман.

    Чориевчилар қаторига қўшилганлар – юқорида айтиланидек, бутун умр у ташкилотдан бу ташкилотга югуриб юрган, у лидерни бу лидер эвазига сотиб юрган одамлар эканлигини ҳисобга олиш керак ва уларни мухолифат ичида бузғунчлик қилувчилар, сиёсий хунасалар деб таърифлаб, масалани жудда жиддийлаштириш керакмас, деб ўйлайман. У масхарабозларга мос келадиган ҳазиломуз муносабат қидирайлик.

    Менга қолса, чориевчилар ўзбек мухолифатининг Кунсткамераси, яъни ғалати ашёлар ва йўқ бўлиб кетган жониворларнинг тулумлари (“чучело”лари) намойиш қилинадиган музейдир. Бундан бошқа нарса эмас ва бўлолмайди.

    Вақти келганидан фойдаланиб, мухолифат сафларида кўрсатган фаолияти билан фахрланиб юрган, бугун ўзига янги нарх қўйиб, чориевчилар қаторига қўшилиб олганларни Кунсткамерага экспонат бўлганлари билан табриклайман.




    << oldingi xabar xabarlar ro‘yxati keyingi xabar >>



    ”Юзга юз минг” кампанияси


    Абдураҳим Пўлат: Шайтон аравасидан “Юзга юз минг!” кампаниясига

    03 April 2010

    Абдураҳим Пўлат: Ҳақиқий хабар - “Ҳаракат”да ўқилар, ёки “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилишга яна бир чақириқ

    Izohlar – Коментарии: 8

    12 February 2010

    Абдураҳим Пўлат:
    “Юзга юз минг!” кампаниясига қўшилинг. Унинг мақсади – миллатнинг келажагидир.

    Izohlar – Коментарии: 2

    12 April 2009

    Абдураҳим Пўлат: Спонсорлик/ҳомийликни оммавийлаштириш демократларнинг вазифаларидан биридир

    09 February 2009

    arxiv
    Актуал мавзу

    Андижон воқеалари - МХХнинг акромийлар воситасида амалга оширилган провокациясидир

    22 May 2010

    Баҳром Шокиров: намойишчиларнинг ўққа тутилишини билсак, уларни майдонга чиқармас эдик

    21 May 2010

    Абдураҳим Пўлат: Андижондаги қонхўрликнинг 5 йиллигини хотирлаб ва тишни-тишга қўйиб, олға кетишга маҳкуммиз!

    13 May 2010

    Заключение независимой общественной комиссии по расследованию трагических событий 6-8 апреля 2010 года в Кыргызстане

    01 May 2010

    arxiv
    Кундалик фикрлар


    Тарихий фильм

    Можаро

    Izohlar – Коментарии: 11

    08 October 1989



     
    2009 © All Right Reserved, HARAKAT. Contacts